Яна бир фирибгарга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
2023 йил 11 апрель куни Мингбулоқ тумани «Қорашаҳар» МФЙда яшовчи, 1958 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 8 март куни Поп тумани "Янги Тўда" МФЙда яшовчи, 1996 йилда туғилган шахс унинг ишончига кириб, 3 бош молларини 11.700.000 сўмга сотиб олишга келишиб, молларини олиб кетиб, шу кунга қадар пулларини бермаганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Бундан ташқари, ушбу шахс шу йил март ойида Мингбулоқ тумани «Қорашаҳар» МФЙда яшовчи, 1991 йилда туғилган фуқародан 1 бош молини 6.100.000 сўмга ва яна икки маҳалладошларидан ҳам 1 бош молни 5.800.000 ҳамда 6.000.000. сўмга сотиб олиб,пулларини бермаганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати