Жамоат хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан пиротехника воситаларининг айланмасига чек қўйилмоқда
Жорий йилнинг 8 декабрь куни вилоят ИИБ ППХваЖТСБ ППХБ 3-отряди бўлинма командири сафдор М.Азимов томонидан Наманган шаҳар Марғилон кўчасида соат 14:00ларда, Тўрақўрғон туманида яшовчи 2003 йилда туғилган йигитнинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганда 600 дона “Трения” номли пиротехника воситалари борлиги аниқланиб, холислар иштирокида далолатнома асосида олиниб, қонуний чора кўришлик учун Наманган шаҳар ИИО ФМБ профилактика инспекторига топширилди.
Шу йил 11 декабрь куни вилоят ИИБ ППХваЖТСБ ППХБ 3-отряди бўлинма командири сафдор М.Азимов, 1-отряд сафдор А.Хусанов, 2-отряд Б.Қосиов ва 4-отряд М.Азизовлар томонидан Наманган шаҳар Н.Номонгоний кўчаси, Хотира майдори олдида соат 13:40ларда, шубхали ҳаракатланган 2007 йил туғилган бола билан суҳбат олиб борилганида яшаш уйида 400 қути жами 24 000 дона “Трения” номли пиротехника воситалари борлиги аниқланиб, холислар иштирокида далолатнома асосида олиниб, қонуний чора кўришлик учун Наманган шаҳар ИИО ФМБ Янги Наманган тумани ИИБ профилактика инспекторига топширилди.
Шу куни вилоят ИИБ ППХваЖТСБ ППХБ 4-отряди бўлинма командири кичик сержант Ш.Дадабоев ва ҳайдовчи-ходим сафдор Ж.Собитовлар томонидан Наманган шаҳар Давлатобод тумани 5а-кичик туман худудида жойлашган “Асил” номли савдо дўкони олдида соат 13:00ларда хизмат олиб бораётган вақтларида Косонсой туманида яшовчи 2001 йилда туғилган фуқаронинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганда ёнида 666 дона “Трения” номли пиротехника воситалари борлиги аниқланиб, холислар иштирокида далолатнома асосида олиниб, қонуний чора кўришлик учун Наманган шаҳар ИИО ФМБ Давлатобод тумани ИИБ профилактика инспекторига топширилди.
Айни шу куни вилоят ИИБ ППХваЖТСБ ППХБ 3-отряди бўлинма командири сафдор С.Комилов ва С.Камолиддиновлар томонидан Янгиқўрғон тумани ҳудудида соат 18:00ларда 2004 йилда туғилган боланинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганда 1200 дона “Трения” номли пиротехника воситалари борлиги аниқланиб, холислар иштирокида далолатнома асосида олиниб, фуқароларга нисбатан қонуний чора кўришлик учун Янгиқўрғон тумани 1-сонли ИИБ профилактика инспекторига топширилди.
12 декабрь куни вилоят ИИБ ППХваЖТСБ ППХБ 3-отряди сафдор ходимлари И.Жўраев, И.Абдурасулов ҳамда Х.Гаппаровлар томонидан Наманган шаҳар Навоий кўчасида жойлашган адиблар хиёбонида соат 19:20ларда, шубхали ҳаракатлар содир этган Чортоқ туманида яшовчи 2004 йилда туғилган йигитнинг сумкаси холислар иштирокида текширилганда жами 400 000 сўмлик 40 қути 2400 дона “Британик” номли пиротехника воситалари борлиги аниқланиб, холислар иштирокида далолатнома асосида олиниб, қонуний чора кўришлик учун МГ ходимларига топширилди.
13 декабрь куни вилоят ИИБ ППХваЖТСБ ППХБ 4-отряди ҳайдовчи-ходими сафдор Х.Шокиров томонидан Наманган шаҳар Навоий кўчасида соат 22:20ларда шубҳали ҳаракат содир этган 2002 йилда туғилган фуқаронинг ёни холислар иштирокида текширилганда унда 2 қути 120 дона “Трения” номли пиротехника воситалари борлиги аниқланиб, холислар иштирокида далолатнома асосида олиниб, қонуний чора кўришлик учун Наманган шаҳар ИИО ФМБ 1-сонли ИИБ профилактика инспекторига топширилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати