11 Сентябр 2020 йил 606

Жамоат тартибини менсимаганларга жиноий иш қўзғатилди.

2020 йил 31 август куни соат 17:30 ларда, Наманган шаҳрида яшовчи, 2000 йилда туғилган фуқаро ва Наманган шаҳрида яшовчи, 1989 йилда туғилган ҳамда амакиваччаси, Наманган шаҳрида яшовчи, 1995 йилда туғилган фуқаролар Гулистон МФЙ Машраб кўчасида, Наманган шаҳрида яшовчи, 1985 йилда туғилган ва бирга яшовчи укаси, 1986 йилда туғилган фуқаролар билан ўзаро жанжаллашиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, бир-бирларини уриб, тан жароҳати етказганлар.

Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 10 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech