2 Май 2025 йил 576

“Қизил” тоифадаги маҳаллаларда содир этилган жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда

Бугун вилоят Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти бошчилигидаги ишчи гуруҳ Чортоқ туманининг “Ўрикзор”, Янгиқўрғон туманининг "Қораполвон" ва "Сой бўйи" маҳаллаларида бўлиб, ушбу маҳаллаларда содир этилган жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда криминоген вазияти атрофлича муҳокама қилинди.

Ўрганишлар давомида, маҳалла еттилиги ва ҳудудга бириктирилган масъул ходимларнинг ўзаро ҳамкорлиги тўғри ташкил этилмаганлиги, аҳоли муаммолари ўрганилмаганлиги, шу билан бирга, хонадонларни қўриқловга олиш ҳамда кузатув камераларини ўрнатиш ишлари етарли даражада олиб борилмаганлиги кескин танқид қилинди.

Шунингдек, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни шакллантириш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга чек қўйиш, аҳоли билан доимий мулоқотда бўлиб, уларнинг муаммоларини ўрганиб бориш ҳамда бошқа устувор вазифалар юзасидан аниқ топшириқлар берилди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech