30 Март 2022 йил 430

Ижарага олинган буюмлар эгасининг рухсатисиз сотиб юборилди.

2022 йил 29 март куни Наманган шаҳар Давлатобод тумани Юқори Ғирвон МФЙ Яндама кўчасида яшовчи, хусусий тадбиркор, ариза билан мурожаат қилган. 2021 йил ноябрь ойида, Наманган шаҳар Давлатобод тумани Юқори Ғирвон МФЙ Ғирвон кўчасида яшовчи, 1993 йилда туғилган шахс унга тегишли бўлган 5.000 АҚШ долларлик 18 дона “Samsung” русумли компьютерларини ҳамда ушбу компьютер воситаларини ўрнатиш учун мўлжалланган стол-стулларни ижара асосида олганлигини, ушбу ва унинг розилигисиз сотиб, пулларини ўзлаштирганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 167-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.Ҳурматли фуқаролар ўз мол-мулкингизни ижарага бераётган вақтингизда албатта нотариал тартибда расмийлаштириб олишингизни сўраймиз.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech