22 Апрел 2023 йил
423
Ижарага олинган автомашина сотиб юборилди.
2023 йил 9 апрель куни Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, аёл ариза билан мурожаат қилиб, 2021 йилнинг март ойида Наманган шаҳар Янги Наманган туманида яшовчи таниши уни ишончига кириб, «Нехиа» русумли автомашинасини ойлик кредит тўловларини тўлаб беришшарти билан ижара асосида олиб, кредит тўловларини тўламасдан,автомашинани бошқа шахсга сотиб юборганлигини маълум қилиб, чоракўришни сўраган.Мазкур ҳолат юзасидан Давлатобод тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати