26 Апрел 2022 йил 498

Ихтисослаштирилган ўқув машғулотларининг 5-йиғини бошланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 декабрдаги PF-5408-son Фармойиши ҳамда Шарқий Ҳарбий Округ, Миллий Гвардия бошқармаси ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармасининг 2022 йил 25 февраль кунги қўшма қарорига мувофиқ, вилоят Мудофаа ишлари бошқармаси ҳузуридаги “Чақирилувчиларни ҳарбий техника мутахассисликлари бўйича тайёрлаш markazi”da Наманган вилояти ички ишлар органлари ходимларини касбий тайёргарлигини ошириш мақсадида ташкил этилган ихтисослаштирилган ўқув машғулотларининг 5-йиғини бошланди.

Ўқув йиғинига ҳудудий бўлинмалардан 50 нафар профилактика инспекторлари хизматдан ажралган ҳолда жалб этилиб, улар томонидан белгиланган кун тартиби, ички тартиб интизом ҳамда қонунчилик ва хизмат интизомига риоя этишлари назоратга олинган.

Машғулотларга Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисм, Миллий Гвардия ҳамда вилоят ИИБнинг малакали ходимлари жалб этилиб, ходимларнинг касбий, жанговар ва жисмоний тайёргарликлари ошириб борилмоқда.

Кун тартибига асосан, ҳар куни соат 16:00дан бошлаб, ўқув йиғинига жалб этилган ходимлар Наманган шаҳар ИИБ ихтиёрига топширилиб, криминоген вазият оғир ҳудудларга жамоат тартибини сақлаш учун хизматга жалб этилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech