24 Март 2021 йил 753

ИСУЗУ уриб юборган пиёда шифохонада вафот этди.

Жорий йил 21 март куни соат 23:40 ларда, Пунгон-Наманган йўлининг 66 км.да, ISUZU русумли юк автомашинани ишонч қоғози билан бошқариб кетаётган ҳайдовчи, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.

Натижада, пиёда оғир тан жароҳати олиб, шифохонада кўрсатилган тез тиббий ёрдамга қарамай, вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича Тўрақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 22 март куни ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech