5 Май 2022 йил 754

Истеъмолга яроқсиз гўшт йўқ қилинди.

 

Наманган вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ Карантин тадбирларини таъминлаш бўлими ва алоқадор идора масъуллари томонидан шаҳардаги “Чорсу” деҳқон бозори ҳудудида келиб чиқиши номаьлум бўлган гўшт маҳсулотлари сотилишини олдини олиш мақсадида рейд тадбирлари ўтказилди.
Рейд давомида Тўрақўрғон туманида яшовчи 1974 йилда туғилган фуқаронинг автомашинасида ҳеч қандай хужжатга эга бўлмаган, ветеринария кўригидан ўтмаган гўшт махсулотлари борлиги аниқланди.
Вилоят Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш лабараторияси томонидан ушбу маҳсулотнинг сифати текширилганда унда меъёрдан ортиқ микрафлора мавжудлиги маълум бўлди.
Инсон саломатлигига жиддий зарар етказиши мумкин бўлган сифатсиз ва яроқсиз 70 килограммдан иборат гўшт ҳамда ёғ маҳсулотлари Наманган вилояти ИИБ ва масъул идора вакиллари томонидан йўқ қилинди.
Бозорларда сифатсиз ва истеъмолга яроқсиз маҳсулотларни савдосига чек қўйиш, аҳоли орасида озиқ-овқат маҳсулотларидан заҳарланиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида вилоятнинг барча ҳудудларида рейд тадбирлари давом эттирилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech