1 Октябр 2021 йил 380

Истеъфодаги фахрийлар хонадонига байрам ташрифи.

Наманган вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси раҳбарияти устоз ва мураббийлар байрами муносабати билан ички ишлар органлари тергов тизимларида узоқ йиллар самарали хизмат қилиб, мамлакатимизда ёш авлоднинг интеллектуал ва маънавий салоҳиятини юксалтириш, уларни она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ишларида ўз ҳиссаларини қўшган, ҳозирда нафақада бўлган фахрийлар истеъфодаги полковник О.Долимов, подполковник И.Буранбеков, Н.Хамдамов, Г.Махмудов, майор С.Ахмедовларнинг хонадонларига ташриф буюришиб, байрам билан қутлашди.

Фахрийлар эъзоз ва эҳтиром учун вазирлик ва бошқарма раҳбариятига ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech