9 Апрел 2021 йил 400

Иссиқхонага ўғирликка тушганларнинг шахси аниқланди.

Жорий йил 31 март куни Учқўрғон туманида яшовчи, 1982 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу кунга ўтар кечаси номаълум шахс иссиқхона омборхонасидан умумий нархи 10.964.150 сўмлик ўсимликларни химоя қилиш воситаларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Туман ИИБ ЖҚБ катта тезкор вакили томонидан олиб борилган тезкор қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни Учқўрғон туманида яшовчи, 1998 йил ва 1990 йилда туғилган фуқаролар содир этганлиги аниқланиб, улардан далилий ашё олинган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан
Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech