26 Феврал 2021 йил 363

Иссиқхонадан темир панжара ва кабел симларини ўғирлаган шахс қўлга олинди.

Жорий йилнинг 25 февраль куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1998 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 24 февраль кунидан 25 февраль кунигача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, Наманган туманида жойлашган 1.5 гектарли хусусий боғидаги қурилиши тугалланмаган иссиқхонанинг умумий нархи 5.500.000 сўмлик 58 метр темир панжараси ва 90 метр электр кабелларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Наманган вилояти ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва ИИВнинг 2021 йил 20 февралдаги қўшма фармойишига асосан ўтказилаётган “Зарбдор ойлиги” ва “Антитеррор-Тозалаш” тадбирлари давомида, Наманган тумани ИИБ ЖҚБ тезкор вакили ва ҲПБ ТП профилактика инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган туманида яшовчи, 1996 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech