12 Август 2023 йил
465
Иссиқхона учун ажратилган кредит пуллари ғойиб бўлди
2023 йил 8 август куни Учқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБда тўпланган ҳужжатларга кўра Учқўрғон туманида яшовчи, шу йил 31 январь куни ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми ва 228-моддаси 2-қисми билан судланган, 1994 йилда туғилган аёл 2021 йил июнь ойида бир гуруҳ шахслар билан олдиндан тил бириктириб, Учқўрғон туманида яшовчи, 1992 йилда туғилган фуқаронинг номига иссиқхона қуриш учун кредит ҳужжатларини расмийлаштириб, ўзи раҳбарлик қилаётган МЧЖ ҳисоб рақамига 25.300.000 сўм кредит маблағларини тушириб, иссиқхона қуриб бермай, пулларни нақдлаштириб, эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати