24 Феврал 2022 йил 445

Ишончли таниш фирибгар бўлиб чиқди

2022 йил 31 январь куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1981 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, 2020 йил август ойида таниши, Уйчи туманида яшовчи, 1981 йилда туғилган фуқаро уни ишончига кириб, фирибгарлик йўли билан умумий нархи 263.810.000 сўмлик 15110 кг. гурунч маҳсулотларини олиб, пулларини 2022 йил январь ойида беришини айтиб, гурунч маҳсулотларини бошқа шахсларга сотиб юбориб, пулларини ҳозирги кунга қадар бермай келаётганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 20 февраль куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech