“iPhone-7”ни ўғирлаган йигит ушланди.
Шу йил 19 февраль куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1995 йилда туғилган фуқаро шаҳар ИИО ФМБга ариза билан мурожаат қилиб, унда шу йил 19 февраль куни соат 18:00 ларда савдо дўконига харидор бўлиб кирган нотаниш шахс, нархи 1.400.000 сўмлик “iPhone-7” русумли уяли телефон аппаратини сотиб олиш ниятида эканлигини айтиб, телефонни олиб, савдо дўконида харидорлар кўпайганлигидан фойдаланиб, ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар ИИО ФМБ 3-сонли ИИБ ЖҚБ тезкор вакили ва вилоят ИИБ ППХваЖТСБ ППХБ 2-отряд ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳрида яшовчи, 2002 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати