“Iphone-11PRO”ни ўғирлаган шахс қўлга тушди.
2021 йил 6 сентябрь куни, Наманган туманида яшовчи, 1999 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 07:00 ларда номаълум шахс, ўзи ишловчи ошхонадаги музлаткич устига қаровсиз қолдирган нархи 680 АҚШ долларли “Iphone-11PRO” русумли уяли телефон аппаратини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Наманган туман ИИБ ТЭҚКБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган туманида яшовчи, 2020 йилда Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми судланган, 1985 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 6 сентябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати