Инспектор-психологлар ва хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлари учун касбий билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида ўтказилган бир ҳафталик ўқув йиғини якунланди
Аввал хабар қилганимиздек, Наманган вилояти ИИБ ЖХХ ҲПБ инспектор-психологлари ва хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлари учун касбий билим ҳамда кўникмаларини ошириш мақсадида ўқув йиғини ташкил этилган эди.
Наманган вилояти Поп туманида жойлашган Шарқий ҳарбий округ тасарруфидаги ҳарбий қисмда ўтказилган машғулотлар давомида инспектор-психологлар ёшлар ва вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш бўйича юксак били ва профессионал кўникмаларини оширдилар.
Ўқув йиғини якунлари бўйича ходимлардан тест синови қабул қилиниб, 175 нафар инспектор-психологлар ва хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторларига Наманган вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи томонидан сертификатлар тантанали равишда топширилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати