Инсон қадри ва ижтимоий ҳимояси 3-сектор эътиборида.
Инсон қадри! Ана шу тамойил асосида иш олиб бораётган Наманган вилояти ҳамда унинг ҳудудлардаги 3-секторлари томонидан жойларда кам таъминланган, ногиронлиги бор, боқувчисини йўқотган, эҳтиёжманд ва ишсиз оилалар ўрганилиб уларга доимий тарзда моддий ва маънавий кўмаклар бериб келинмоқда. Бу ишларнинг амалий натижаси эса фуқароларнинг миннатдор нигоҳларидан сезилмоқда.
Наманган шаҳар Давлатобод тумани “Мустақилик” МФЙда яшовчи 1962 йилда туғилган фуқаро А.Абдухаев ҳам ана шундай миннатдор фуқаролардан бири. У 2-гуруҳ ногирони ҳисобланади. Унга шифокорлар томонидан иккала оёқ чўлоқлиги ташхиси қўйилган. Туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари туман тиббий хизматларни ривожлантириш бўлими билан ҳамкорликда ушбу фуқарога электрон ногиронлар аравачаси топширилди. Энди фуқаро Абдухаев гарчи юра олмасада электрон аравача ёрдамида муаммосиз ва бошқаларнинг кўмагисиз ҳаракатлана олади. Боиси мазкур аравачанинг ортидан кимдир итариб юриши шарт эмас, чунки ундаги махсус тугмачалар ногиронлиги бор шахс учун қулай қилиб жойлаштирилган ва тугмачалар орқали аравачини юргизиш, ортга қайтариш, чап ва ўнгга буриш мумкин. 3-сектор томонидан бу каби хайрли ишлар давом эттирилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати