15 Феврал 2021 йил 845

Иншолар танловида ИИБ ходими биринчи ўринни эгаллади.

Наманган вилоятида ёш ҳарбий хизматчиларнинг маънавий-маърифий савиясини ошириш, бешта муҳим ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 13-февраль куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган вилояти Кенгаши ташаббуси билан вилоят Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ҳамкорлигида Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ёш ҳарбий хизматчилари ўртасида “Бобур-умумармия ёшлар нигоҳида” мавзусида иншолар танлови ўтказилди. Танловда вилоят Ички ишлар бошқармаси, фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Божхона бошқармаси, ҳарбий қисмлардаги ёш ҳарбий хизматчи ва ходимлар иштирок этди.

Тадбирда дастлаб Ички ишлар вазирлигига қарашли Наманган академик лицейи ўқувчилари томонидан Бобур қаламига мансуб ғазал ва рубоийлар ижро этилди. Шунингдек, вилоят Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг “Янги Ўзбекистон” ансамбл жамоаси ижросида турли куй-қўшиқлар янграб, йиғилганларга яхши кайфият улашди.

Иншолар танлови иштирокчиларининг ижодий ишлари Наманган давлат университети катта ўқитувчиларидан иборат ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланди.

Танлов якунига кўра 1-ўринни Чуст тумани Ички ишлар бўлими вояга етмаган ёшлар билан ишлаш гуруҳи катта инспектори, 2-ўринни Ички ишлар вазирлигига қарашли ҳарбий қисм хизматчиси, 3-ўринни эса Наманган вилояти божхона бошқармаси божхона хизмати лейтенанти эгалладилар. Ғолиблар ва иштирокчилар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ҳамда вилоят Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланишди.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech