Инеспекторга пора таклиф қилган фуқарога жиноят иши қўзғатилди
2022 йил 19 март куни, Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ 2-минтақавий ҳудуд ЙПХ инспектори Ўз.Р ИИВ ШХББ Наманган вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи номига билдирги билан мурожаат қилиб, шу йил 19 март куни соат 11:00 ларда, Уйчи тумани А.Навоий МФЙ ҳудудида фаолият олиб бораётган вақтида, Дамас русумли автомашинани тўхтатилганида тўхташ ишорасига амал қилмай ҳаракатни давом эттирганида, орқасидан бориб тўхтатилганида автомашина бошқарувида вояга етмаган 2004 йилда туғилган, касб-хунар мактаби ўқувчиси бўлганлиги ва автомашина эгаси, Уйчи туманида яшовчи, тумандаги касб-хунар мактабида ўқитувчи бўлиб ишловчи, 1983 йилда туғилган фуқаро келиб унинг эгнидаги шимининг ўнг чўнтагига номаълум миқдорда пул солганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Инспекторнинг билдиргисига асосан, шу куни Ўз.Р ИИВ ШХББ Наманган вилояти бўйича бошқармаси, Уйчи туман ИИБ ва ИЖҚКД туман бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбир давомида, фуқаро инспекторга 300.000 сўм пулларни пора тариқасида берганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича ИЖҚКД вилоят бошқармаси томонидан 2022 йил 19 март куни Ўз.Р ЖКнинг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати