17 Март 2021 йил 376

Икки ЙТҲда ҳам пиёдалар вафот этди.

Жорий йил 9 март куни соат 23:15 ларда, Норин туман Чўжа-Хаққулобод йўлининг 4 км.да 1996 йилда туғилган фуқаро Кобальт русумли автомашинасини тегишли ҳужжатларсиз бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.

Натижада, пиёда олган тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича Норин туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 10 март куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

10 март куни соат 00:50 ларда, Нанай-Янгиқўрғон йўлининг 15 км.да, Маданият МФЙ ҳудудида 2000 йилда туғилган фуқаро ВАЗ-2107 русумли автомашинасини ишонч қоғози орқали бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.

Натижада, пиёда олган тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича Янгиқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 10 март куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech