Икки велосипедни ўғирлаган шахс қўлга олинди.
2021 йил 7 сентябрь куни, Учқўрғон туманида яшовчи, 1981 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу кунга ўтар кечаси номаълум шахс, яшаш ҳовлисининг орқа томонидаги очиқ қолган эшиги орқали кириб, нархи 2.500.000 сўмлик “ФОХ” номли велосипедини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Учқўрғон туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Учқўрғон туманида яшовчи, 1976 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Шунингдек, у жиноий ҳаракатларини давом эттириб, шу йил 8 август куни соат 13:40 ларда, Учқўрғон шаҳар Чек МФЙда жойлашган туман Тиббиёт бирлашмаси ҳовлисида турган, Учқўрғон туманида яшовчи, 1990 йилда туғилган фуқаронинг нархи 1.100.000 сўмлик велосипедини ўғирлаб кетганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Учқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 8 сентябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати