Икки ҳайдовчининг жанжали жиноят ишини қўзғатди
Жорий йил 18 декабрь куни соат 17:00 ларда, Наманган туманида яшовчи, 1995 йилда туғилган фуқаро ўзига тегишли бўлган ЗИЛ-3554 русумли юк автомашинасида Наманган тумани ички кўчасида ҳаракатланиб кетаётган вақтида, йўлнинг қатнов қисмида, Наманган туманида яшовчи, 1975 йилда туғилган фуқаро маст ҳолда ишонч қоғози билан бошқарувида бўлган Нексия русумли автомашина тўхтаб турганлигини кўриб, ундан автомашинасини йўл четига олиб туришини ҳамда ўтиб кетишини айтган вақтида, фуқаро маст ҳолатда унга бироздан сўнг ҳаракатланишини айтиб, автомашинасида Наманган-Андижон йўлининг Наманган тумани маҳалласи ҳудудидан ўтган қисмида кетаётган вақтида, фуқарони бошқарувидаги юк автомашинасини йўлини қисиб уни четга олишини айтиб, у билан ўзаро жанжаллашиб турган вақтида, юк автомашина ҳайдовчиси қўли билан маст ҳайдовчини юз қисмига бир маротаба уриб, тан жароҳати етказганлиги ҳамда фуқаро ЗИЛ-3554 русумли юк автомашинасида фуқаронинг чап қўлини балони билан босиб ўтиб кетган.
Натижада, фуқаро энса суягини асосга ўтиб синиши, бош мияни оғир даражадаги лат ейиши, қон қуйилиши, чап тирсак суягини ёпиқ синиши, бош энса соҳаси ва чап билак соҳалари юмшоқ тўқималарини лат ейиши, бош мия шиши ташхиси билан оғир тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 18 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаро Ўз.Р ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати