15 Январ 2021 йил 467

Икки “Дамас” тўқнашуви оқибатида ҳайдовчилардан бири вафот этди.

Жорий йил 14 январь куни соат 13:00 ларда Наманган тумани Наманган-Шўрқўрғон-Тепақўрғон йўлининг 16 км.да Дамас русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиб, қаршисидан ҳаракатланиб келаётган яна бир Дамас русумли автомашина билан тўқнашув содир этган.

Натижада, ҳайдовчилардан бири тан жароҳати олиб, туман марказий шифохонасида вафот этган. Иккинчиси эса бош мия ёпиқ шикасти ташхиси билан РШТЁИМ Наманган филиалига ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech