16 Апрел 2022 йил
552
Икки автомашинага шикаст етказган ҳайдовчининг ўзи ҳам жароҳат олди.
2022 йил 10 апрель куни соат 09:00 ларда, Чорсу МФЙ Уйчи кўчасида, 1994 йилда туғилган фуқаро Нексия-3 русумли автомашинани бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, 1995 йилда туғилган фуқаро бошқарувида бўлган Дамас русумли автошинасига бориб урилиб, бошқарувни йўқотиб, йўл четида тўхтаб турган Исузи русумли автобусни орқа томонига урилган.
Натижада, Дамас русумли автомашина ҳайдовчиси чап сон суягини синиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 15 апрель куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати