Икки автомашина тўқнашувидан пиёда жабр кўрди.
2021 йил 31 июль куни соат 07:30 ларда, Янгиқўрғон-Наманган йўлининг 17 км.да, Ровут МФЙ ҳудудида, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1996 йилда туғилган фуқаро Дамас русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1993 йилда туғилган фуқаро бошқарувида бўлган М-412 русумли автомашина билан тўқнашув содир этиб, йўл четида кетаётган пиёда, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1971 йилда туғилган фуқарони автомашинанинг олд қисми билан уриб юборган.
Натижада, пиёда чап елка суягини ёпиқ синиши ташҳиси билан шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича Янгиқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 10 август куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати