Икки автомашина тўқнашувида пиёда жабрланди.
2020 йил 8 ноябрь куни соат 14:30 ларда, Уйчи тумани Жийдакапа МФЙ Қизилой кўчасида, Уйчи туманида яшовчи, 1999 йилда туғилган фуқаро Андижон вилоятида яшовчи фуқарога тегишли бўлган М-412 русумли автомашинани ишонч қоғози орқали бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган, Уйчи туманида яшовчи, 1984 йилда туғилган фуқарони бошқарувидаги Лассети русумли автомашинасига урилганида Ласетти русумли автомашина бошқарувни йўқотиб йўл четида турган пиёда, Уйчи туманида яшовчи, 1999 йилда туғилган аёлни уриб юборган.
Натижада, пиёда кўкрак қафасини ёпиқ шикасти, қовурға суягини ёпиқ синиши ва умров суягини акроминал қисми чиқиши ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича Уйчи туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 1 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши Қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати