12 Сентябр 2020 йил
635
Икки аватомашина иштирокида ЙТХ содир бўлди.
2020 йил 2 сентябрь куни соат 18:00 ларда, Наманган шаҳар Нуробод МФЙ Нуробод кўчасида, Наманган шаҳрида яшовчи, 1991 йилда туғилган фуқаро Кобалт русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган, Наманган шаҳрида яшовчи, 1996 йилда туғилган фуқарони бошқарувидаги Дамас русумли автомашинаси билан тўқнашган.
Натижада, Дамас русумли автомашинада бўлган йўловчи бош мия ёпиқ шикасти ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 11 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати