15 Ноябр 2021 йил 319

Ижтимоий тармоқларда “Юксалиш, Птица фабрикадаги тунда соат 03:35 атрофларида ёниб кетгани айтилаётган машина русуми Малибу 2 бўлган экан. Айтишларича, машинани қасддан бир йигит ойнасини синдириб, ичини ёқиб юборган" изоҳи билан тарқалган видеомурожаат юзасидан Наманган вилояти ИИБнинг расмий маълумоти..

2021 йил 13 ноябрь куни соат 4:00ларда Наманган вилояти ИИБ 102-хизматига келиб тушган хабарга кўра, Наманган шахар Давлатобод туманида яшовчи 1989 йилда туғилган аёлга тегишли “Малибу-2” русумли автомашинасини яшаш уйи олдига қўйган вақтида соат 04:00лар чамасида автомашинасидан ёнғин чиқиб зарарланган.

Мазкур холат юзасидан олиб борилган тезкор суруштирув тадбирлари давомида аёл билан 2021 йил март ойларидан буён таниши бўлган Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро билан ўрталарида бўлиб ўтган келишмовчиликлар сабабли фуқаро маст холатда 2021 йил 13 ноябрь куни соат 03:00ларда ўзи билан 10 литр хажимдаги елим идишда  бензин олиб келиб, аёлга тегишли “Малибу-2” русумли автомашинасини хайдовчи томон ойнасини тош билан синдириб қўлида бўлган елим идишдаги бензинни автомашина салонини ичига сепиб ёнида бўлган гугурт билан ўт ёқиб юбрганлиги аниқланган.

Хозирда мазкур холат юзасидан Давлатобод тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговга қадар текширув харакатлари олиб борилмоқда.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech