25 Феврал 2022 йил 659

Ижтимоий тармоқларда “Уйчи тумани мерода нима бўляпти? Ёзилган ёзувга умуман эътибор бермаймиз” номли мурожаат юзасидан Наманган вилояти ИИБнинг расмий муносабати.

Хайдовчилик гувохномасини алмаштириш санаси март ойининг охиригача этиб белгиланганлиги хақидаги хабарлар сабабли фуқаролар мурожаати ортиб бормоқда. Кунлик мурожаат этиб келган фуқароларнинг хайдовчилик гувохномасини берилган кунига қараб, қўшимча тарзда Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан алмаштириш муддатлари ҳақида тушунчалар бериб борилмоқда. Бундан ташқари мурожаат этувчиларни сонини камайтриш мақсадида қабул вақти соат 07:30дан 20:00 гача ҳамда тушлик вақтида ҳам қабул давом этмоқда.

Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ 2-туманлараро рўйхатдан ўтказиш ва имтихон олиш бўлим ходимлари томонидан фуқароларни қабул қилиш жараёнида карантин қоидаларига амал қилмай навбат кутиб қолганлиги бўйича тишунтириш ишлари олиб борилиб карантин қоидаларига амал қилган ҳолда оралиқ масофани сақлаб мурожаат қилишлари бўйича тушунтирилди ва фуқароларга охирги мурожаатчини ишини ҳал қилмагунча ёпилмаслиги такидланди.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech