26 Декабр 2020 йил 872

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеотасвирларга расмий муносабат.

Жорий йилнинг 25 декабрь куни ижтимоий тармоқларда “Наманган вилояти, Поп шаҳар, Марказий бозори олдида Ички ишлар ходимлари нон сотаётганларни хайдаб солмоқда” изоҳи билан тарқалган видеотасвир юзасидан Наманган вилояти ИИБнинг расмий муносабати.

Жорий йил 23 декабрь куни ушбу ҳудудга туман ИИБдан 15 нафар, вилоят ИИБ ППХваЖТСБ ППХБдан 10 нафар, вилоят Миллий гвардия бошқармасидан 10 нафар, шунингдек туман ДСИ ходимларидан нарядлар ажратилган бўлиб, ушбу куни хизматга жалб этилган ДСИ ходимлари томонидан фаолияти тугатилган эски “Дехқон бозори” ҳудудида ноқонуний фаолият олиб бораётган тадбиркорлар карантин ва савдо қоидаларига амал қилишлари юзасидан огоҳлантирилганда Поп туманида яшовчи 1991 йилда туғилган фуқаро Н.К. ҳамда турмуш ўртоғи 1992 йилда туғилган С.Т.лар белгиланмаган жамоат жойида қўлда еталаб юрадиган аравага нон маҳсулотларини солиб сотаётган вақтида туман ДСИ ходимлари томонидан огоҳлантирилган вақтда улар ҳудудга хизматга жалб этилган ходимларга фаол қаршилик кўрсатиб, ходимларни турли сўзлар билан ҳақорат қилишган. Шундан сўнг ушбу фуқаролардан содир бўлаётган ҳуқуқбузарлик ҳолатини тўхтатиш сўралганда, улар ИИО ходимларининг қонуний талабларини бажармай, туман ИИБ биносига келишдан бош тортишган. Сўнг фуқаролар Н.К. ва С.Т.ларнинг содир этган ҳуқуқбузарликлари юзасидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Видеотасвирни тарқатган шахслар вазият тўла ҳолда тасвирга олинмагани боис кўплаб тармоқ фойдаланувчилари орасида ўз вазифасини бажараётган ходимларга нисбатан салбий фикрлар билдирилмоқда. Шу ўринда айрим фуқаролардан танганинг иккинчи томонини кўрмай туриб хулоса қилишга шошилмасликларини сўраб қоламиз.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech