10 Январ 2022 йил 1760

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолар юзасидан Наманган вилояти ИИБнинг расмий муносабати

2021 йилнинг 31 декабрь куни “Янги йил арчаси” байрам тадбирлари муносабати билан Наманган шаҳрининг “Афсоналар водийси” истирохат боғига  Наманган вилоятининг марказий арчаси ўрнатилган бўлиб, Наманган шаҳрига вилоятнинг барча туманларидан 1000 нафарга яқин фуқаролар Истирохат боғига ташриф буюуриб, арча атрофида тўпланишган.

Наманган шаҳрининг “Афсоналар водийси” истирохат боғига  жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ВИИБ  ЖҚБ, ТЭҚКБ, ҲПБ, ППХва ЖТСБ, Кинология хизмати, Наманган шаҳар ИИО ФМБ 1-сонли ИИБ хамда  Миллий гвардиядан жами 253 нафар ходимлар хизматга жалб қилинган. 

Жамоат тартибини сақлашга жалб қилинган ҲМҚО ходимлари томонидан фуқаролар тарқатилаётган холат интернет тармоқларида намойиш қилинган.

2021 йилнинг 31 декабрь куни ввлоят ҳудудида норозилик чиқишлари ва намойишлар ҳамда кўнгилсиз холатлар содир этилмаган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech