16 Октябр 2021 йил 615

Ижтимоий тармоқларда Норин тумани Бўзўлмас маҳалласида яшовчи 1988 йилда туғилган Санобар Ҳайдарованинг мурожаати юзасидан Наманган вилояти ИИБнинг расмий муносабати.

Норин тумани Бўзўлмас маҳалласида яшовчи 1988 йилда туғилган Санобар Ҳайдарова 2021 йил 12 август куни қўшниси Шоҳида Абдуллаева билан ўзаро жанжаллашиб қолганлиги, қўшниси Шоҳида унга тан жароҳати етказгани учун туман  ИИБ га мурожаат қилиб, профилактика инспектори Муҳаммадали Мадаминов томонидан кўрилган чорадан норозилигини айтиб, мурожаат қилган. Вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан С.Ҳайдарованинг мурожаати ўрганиб чиқилди.

Ҳақиқатан ҳам Санобар Ҳайдарова  қўшниси Шоҳида уриб, тан жароҳати етказганлигини 102 рақамига қўнғироқ қилиб маълум қилган. 2021 йил 13 август куни ушбу ҳолат юзасидан Норин туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, Ш.Абдуллаевага нисбатан қонуний чора кўришни сўраган. Фуқаро С.Ҳайдарованинг мурожаати Норин туман ИИБ навбатчилик қисми томонидан рўйхатга олиниб, туман ИИБ ҲПБ профилактика инспектори, лейтенант Муҳаммадали Мадаминов томонидан суриштирув ишлари олиб борилган.

2021 йил 12 август кунги ҳолат бўйича фуқаро Ш.Абдуллаеванинг хатти-ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддаси, 45-моддаси ва 52-моддаси 2-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжудлиги сабабли унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 52-моддаси 2-қисми, 183-моддаси ва 45-моддаларига асосан тўпланган ҳужжатларни қонуний ҳал этишлик учун жиноят ишлари бўйича Норин туман судига юборилган, ҳозирда суд жараёни давом этмоқда.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech