Ижтимоий тармоқларда “Намангандаги баъзи ИИО ходимлари қачон халқ учун хизмат қилишни бошлайсиз?” изоҳи билан тарқалган видеохабар юзасидан Наманган вилояти ИИБнинг расмий муносабати
Жорий йилнинг 12 февраль куни Чуст туманида яшовчи номаълум шахс Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ 3-туманлараро ЙҲХГ маъмурий биносига келиб бинода хизмат олиб бораётган Учқўрғон тумани ИИБ ЙҲХГ, ДЙҲХХ катта инспекторидан шу йилнинг 9 февраль куни Чуст туманида яшовчи 1982 йилда туғилган фуқаро бошқарган “Ласетти” русумли автомашинасини ноқонуний равишда ушлаб турганлигини айтиб, ушбу автомашинани жарима майдонидан чиқариб беришни талаб қилган ва ҳолатни видеотасвирга тушурган.
Олиб борилган текширувлар давомида ҳайдовчи С.Ж. мазкур транспорт воситасининг 4та ойналарини тусини тегишли рухсатномасиз ўзгартириб, бошқариб юрганлиги учун маъмурий баённома расмийлаштирилиб, Чуст туманидаги жарималар майдонига жойлаштирилганлиги аниқланди.
Бундан ташқари, жорий йилнинг 4 февраль куни Тошкент шаҳар, Олмазор туманида жойлашган “Муборак Лола Ширинликлари” МЧЖ раҳбарияти Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖХД ЙҲХХга алоқа хати билан мурожаат қилиб, унда ушбу автомашина ишончнома орқали фуқаро С.Ж.га берилганлиги ва ҳозирда ишончнома муддати тугаганлиги сабабли С.Ж.дан автомашинани қайтариб олишда амалий ёрдам сўраганлиги маълум бўлди.
Шу ўринда ижтимоий тармоқда фаолият юритадиган канал ҳамда саҳифаларнинг админстраторларини вазиятга холисона баҳо беришга ва ахборотга бир тарафлама ёндашмасликка чақириб қоламиз. Зеро, ИИО ходимлари доимо халқ учун хизмат қилади.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати