30 Декабр 2021 йил 838

Ижтимоий тармоқларда “Наманганда ИИБ ва ЙҲХБ бошлиқларининг хизмат автомобилларида тўланмаётган жарималар борлиги маълум бўлди” изоҳи билан тарқалган хабар юзасидан Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизматининг расмий муносабати.

Давлат рақам белгиси 50 511 VSF бўлган “Nexia-3” русумли автомашинада аниқланган 11та қоидабузарликнинг 9 тасида хизмат заруратидан келиб чиқиб тезлик оширилгани сабабли ҳайдовчи жаримадан озод этилган. 2та ҳолат бўйича жарима солиш тўғрисидаги қарорларнинг ижроси таъминланмоқда.

Вилоят ИИБ ЙҲХБ бошлиғи Эргаш Ҳайдаровнинг хизмат автомобили, 50 700 VSF (ҳозирда 50 070 VSF) бўлган “Lacetti” даги 5та, вилоят ИИБ ЙҲХБ бошлиғининг биринчи ўринбосари Мирқодир Муҳамедовнинг хизмат автомобили, 50 702 VSF бўлган “Tracker”даги 2та ҳолатларнинг барчасида хизмат жараёнида охирги зарурият юзасидан тезлик оширилган. 

Шунингдек, вилоят ИИБ ЙҲХБ Ахборот гуруҳининг 50 701 VSF “Captiva” русумли хизмат автомашинасида содир этилган 3та, ҳамда ЙҲХБ 3-туманлараро ЙПХО командири Зоҳид Турсунов бошқарувидаги 50 200 VSF “Lacetti” русумли автомашина иштирокидаги 2 та қоидабузарликларга ҳам хизмат мобайнидаги охирги зарурият юзасидан йўл қўйилгани ва жаримадан озод этилганини маълум қиламиз. 

Давлат рақам белгиси 50 710 VSF бўлган “Lacetti” русумли автомашинадаги 15та қоидабузарликларнинг 13 таси хизмат жараёнида охирги мажбурият туфайли содир этилган. 2та ҳолат эса хизматдан ташқари вақтда содир этилгани боис жарима солиш тўғрисидаги қарорнинг ижроси таъминланган. 

Давлат рақам белгиси 50 707 VSF ва 50 777 VSF бўлган “Malibu-2” русумли автомашиналарда аниқланган қоидабузарликлар ҳам хизмат вазифасини бажариш жараёнида юзага келган.

Давлат рақами 50 717 OAA бўлган “Lacetti” автомобили билан боғлиқ қоидабузарлик юзасидан қарздорлик тўлиқ ундирилди.

Жарима солиш тўғрисидаги қарорда тасвирланган суратларга аҳамият қаратган бўлсангиз, хизмат автомашиналарининг барчасида махсус маёқчалар ёқилган. Маълумки, тезкор ва махсус хизматларнинг автотранспортлари хизмат мажбурияти туфайли, охирги зарурат сифатида қоидаларга риоя қилмасликларига йўл қўйилади. 

Яна шуни ҳам маълум қиламизки, юқорида қайд этилган қоидабузарликлар келтириб чиқарган зарар олдини олинган зарардан камроқ.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech