12 Апрел 2021 йил 664

Ижтимоий тармоқларда “НАМАНГАНДА ГАИ ВА ҲАЙДОВЧИ ЎРТАСИДА ТОРТИШУВ” изоҳи билан тарқалган видеолавҳа юзасидан расмий маълумот

Жорий йил 18 март куни Режа-тақсимот асосида Наманган шаҳар А.Темур ва А.Навоий кўчаси кесишмаси айланма ҳаракатида ЙПХБ 3-сафарбарлик гуруҳи ЙПХ инспектори хизмат олиб бораётган вақтида 50 Z 709 PA Спарк русумли автомашинаси Наманган шаҳар А.Темур ва А.Навоий кўчаси кесишмаси айланма ҳаракатида соат 10:45 чамасида Тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойида 2 ва ортиқ пиёдаларга йўл бермаганлиги учун, Йўл ҳаракати қоидаларини 109-бандини яъни "Пиёдалар ўтиш жойларида пиёдаларга йўл бериш" қоидасини бузганлиги учун тўхтатиб текширилганда ҳайдовчи хужжатларини тақдим қилмаган. Шундан сўнг ЙПХ инсектори қоидабузарлигини тушунтирганда, ҳайдовчи дислокацияни кўрсатишини талаб қилган ва инспектор томонидан дислокация қоғози кўрсатилган. Ҳайдовчи пиёдаларга йўл бермаганлигини тан олмасдан, ЙПХ инспекторига “Менда шахсий адоватингиз бордир, шунинг учун тўҳтатгандирсиз” деган гапларни гапириб, инспектордан қоидабузарлигини исботлаб беришини сўраган, 2018 йил 1 декаберь кунидаги 975-сонли Қарорига асосан визуал кузатуви орқали аниқланганлиги яъни кўз билан кўрганлиги тушунтириган вақтида, “менга боди камерадан кўрсатиб беринг” деб, талаб қилган, ЙПХ инспектори видеоёзувни кўриш учун Бошқарма рахбариятига мурожаат қилиши мумкинлигини тушунтиришига қарамай ҳайдовчи транспорт воситасига тегишли хужжатларини тақдим қилмаган. Шундан сўнг инпектор, “Хужжатларингизни менга тақдим қилмай қўлингизда кўрсатиб туринг” деб, ҳайдовчига нисбатан визуал кузатувда аниқланган қоидабузарлиги бўйича маъмурий баённома расмийлаштирган. Ҳайдовчи эса ушбу ҳолатни ижтимоий тармоқларга тарқатиб юборган.
Вилоят ЙҲХБ кадрлар бўлими томонидан барча инспекторларга келгусида фуқаролар билан зиддиятларни келтириб чиқармаслиги, хато ва камчиликларга йўл қўймаслиги борасида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати

Text to speech