17 Октябр 2021 йил 1250

Ижтимоий тармоқларда “Наманганда эшак гўштини сўйганлар ушланди, балки сотувга чиқиб кетган бўлиши ҳам мумкин” изоҳи билан тарқалган видео юзасидан Наманган вилояти ИИБнинг расмий маълумоти.

2021 йил 16 октябрь куни Наманган вилояти ИИБ 102 қисқа рақамига келиб тушган Наманган шаҳар, Бобуршох МФЙ, Бобуршох кўчасида жойлашган кўп қаватли уй олдидаги чиқинди ташлаш жойига М-412 русумли автомашина хайдовчиси томонидан эшшак хайвонининг ички аъзоларини ташлаб кетаётганлиги тўғрисидаги хабарга асосан терговга қадар текширув ишларида қуйидагилар аниқланди.

1985 йилда Уйчи туманида туғилган фуқаро ўз тушунтириш хатида 2021 йил 16 октябрь куни сўйилган эшшак гўштидан чиқган чиқиндиларини 1980 йилда Уйчи туманида туғилган акасини яшаш хонадонидан олиб, ушбу чиқиндихонага ташлаб кетганлигини маълум қилган. Мазкур шахснинг акаси ўз тушунтириш хатида 2021 йил 16 октябрь куни Наманган вилояти, Янгиқўрғон туманида жойлашган хайвон бозоридан 3 бош эшшак хайвонини 580.000 сўмга сотиб олиб, яшаш хонадонига олиб келиб, ушбу эшшакларни бир ўзи сўйган. Гўшт махсулотларини Наманган шаҳрида яшовчи таниши 1948 йилда туғилган фуқарога сотган. Эшшак гўштининг ички аъзоларини эса укасига ташлаб келишини айтганлигини маълум қилган.

Эшшак гўштини сотиб олган фуқаро ўз тушунтириш хатида Наманган шаҳрида жойлашган хайвонот боғида “экспедитор” лавозимида ишлаб келишини, у хайвонларга кунлик озиқ-овқат махсулотларини сотиб олиш билан шуғулланишини маълум қилган. 2021 йил 16 октябрь куни танишидан 600.000 сўмга гўшт махсулотларини сотиб олган ва ушбу гўшт махсулотларини хайвонот боғидаги хайвонларга беришини баён қилган.  

Мазкур холат бўйича хозирда Наманган шаҳар ИИО ФМБ томонидан текширув харакатлари давом эттирилмоқда.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech