Ижтимоий тармоқларда “Наманганда 2019 йилларда ёзилган жарималар нега маҳалла нозирлари орқали тўлатиш бошланди? Айбдорлар ким фуқароларга жарима ҳақида маълумотлар келмаганига?” изоҳи билан тарқалган хабар юзасидан Наманган вилояти ИИБнинг расмий муносабати.
Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 171-моддасига асосан махсус автоматлашрилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги қайд этилган тақдирда, маъмурий жавобгарликка транспорт воситасининг мулкдори тортилади. Фуқаро В.А.нинг транспорт воситасини ишончнома орқали бошқарганлиги, унга нисбатан расмийлаштирилган жарима солиш тўғрисидаги қарор нусхаси транспорт воситасининг мулкдорига юборилганлигини, лекин шу кунга қадар тўланмаганлиги акс этган. Вилоят ҳудудида тўланмаган жарималарнинг ортиши натижасида профилактика инспекторлари билан ҳамкорликда маҳаллабай ундириш чора тадбирлари амалга оширилмоқда.
Хурматли фуқаролар, белгиланган жаримани вақтида тўланг ва йўллардан ҳаракатланган вақтда белгиланган тартиб-қоидаларга қатъий риоя қилинг. Бу орқали нафақат жарима жазосидан сақланиб қоласиз, балки содир бўлиши мумкин бўлган автоҳалокатларга сабабчи бўлиб қолишдан ҳам ўзингизни асраган бўласиз.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати