Ижтимоий тармоқларда "Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида яшовчи аёл ўғли Қозоғистонга кетиб, йўқолиб қолгани юзасидан мурожаат йўллаган. ИИБга мурожаат қилинган, аммо улар ёрдам бермаганини айтган." изоҳи билан тарқалган видеохабар юзасидан Наманган вилояти ИИБнинг расмий муносабати.
Ушбу мурожаат туман ИИБ ходимларига келиб тушганидан сўнг тезкор ходимлар томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилган.
Суриштирувлар давомида Шерматов Хабибулло Ортиғалиевич яшаш уйидаги оила аъзолари билан алоқага чиқмасада, Тўрақўрғон тумани Бирлашган МФЙда яшовчи божаси Мамадалиев Муроджон Собиржонович билан интернетда “Одноклассники” ижтимоий тармоғи орқали алоқага чиқиб тургани, Х.Шерматов божасига Қозоғистондаги ишларини битириб олгач, 2-3 ойда яшаш уйига қайтишини маълум қилгани аниқланди. Шунингдек, Х.Шерматов Қозоғистон Республикасига ўз хохиши билан ишлаш мақсадида кетганлиги, уни ҳеч ким мажбурламаганлиги, одам савдоси қурбони бўлмаганлиги, ушбу ҳолатда жиноят ҳуқуқбузарлик аломатлари аниқланмаганлиги сабабли мурожаат хулоса билан якунланган.
Ариза муаллифи О.Шерматовга мурожаат кўриб чиқилганлиги тўғрисида суҳбат варақаси тўлдирилган, яшаш манзилига почта орқали хабарнома юборилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати