17 Феврал 2022 йил 770

Ижтимоий тармоқларда “Наманган шаҳри Навои кўчасида ППХ ходимининг автомашинаси ва Жигули Ваз-2107 иштирокида ЙТҲ” изоҳи билан тарқалган хабар юзасидан Наманган вилояти ИИБнинг расмий муносабати.

Жорий йилнинг 17 февраль куни соат 02:00ларда, Наманган шаҳар А.Навоий кўчасига хизматга жалб этилган вилоят ИИБ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бўлинмалари, саф бўлинмалари, патруль-пост хизмати батальони 2-отряд ҳайдовчи-ходими хизмат йўналишида бошқарувида бўлган Нексия-2 русумли хизмат автомашинасида Наманган шаҳар А.Навоий кўчасида ҳаракатланиб кетаётган вақтида Наманган шаҳрида яшовчи 1998 йилда туғилган фуқаро Ваз-2107 жигули автомашинасини тегишли хужжатларсиз бошқариб келиб, ходимнинг бошқарувидаги автомашинанинг орқа қисмига урган.

Натижада ҳар икки автомашина енгил шикастланган.

Ходисада жароҳат олганлар йўқ.

Ҳозирда ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech