Ижтимоий тармоқларда “Наманган шаҳар, Нурободда дахшатли ЙТҲ” изоҳи билан тарқалган хабар юзасидан Наманган вилояти ИИБнинг расмий маълумоти
Жорий йил 17 февраль куни соат 09:30лар атрофида “Наманган- Косонсой” 4R112 автомобил йўлининг 5 км.да 1993 йилда туғилган фуқаро Нексия русумли автомобилини Наманган - Косонсой йўналиши томон бошқариб кетаётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, қувиб ўтиш қоидасини бузиб қарама-қарши йўлдан келаётган 1996 йилда туғилган фуқаро бошкарувида бўлган ВАЗ 2106 автомашинаси билан тўқнашув содир этган.
Натижада Нексия автомобили ҳайдовчиси “ўнг тизза қопқоғи” синиши ташхиси билан, ВАЗ 2106 автомашинаси ҳайдовчиси эса “чап болдир суягининг ёпиқ синиши” ташхиси билан шифохонага ётқизилган.
Шунингдек, ВАЗ 2106 автомашинаси салонида бўлган йўловчи “бош мия чайқалиши” ташхиси билан шифохонага ёткизилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмокда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати