6 Феврал 2022 йил 701

Ижтимоий тармоқларда “Наманган шаҳар Мошина бозорида қандайдур ишкал бўлганлиги акс этган видео келиб тушди. Ҳозирда жанжал нимадан келиб чиқгани бизга номаълум” изоҳи билан тарқалган видео юзасидан Наманган вилояти ИИБнинг расмий муносабати.

Янги Наманган туманида яшовчи 1984 йилда туғилган, автомашина савдоси билан шуғулланувчи фуқаро ўзига тегишли бўлган “Спарк” русумли автомашинасини сотиш мақсадида Янги Наманган тумани, “Келажак тонги” МФЙда жойлашган автомашиналар сотиш бозорига борган вақтида, бозор атрофида юзага келган тирбандлик туфайли ўзидан олдинда турган “Тико” русумли автомашина ҳайдовчиси, Чортоқ туманида яшовчи 1987 йилда туғилган, муқаддам 2009 йилда ЖКнинг 166-моддаси билан судланган, автомашина таъмирлаш ишлари билан шуғулланувчи фуқаро билан ўрин-жой талашиб, бақир-чақир қилиб, атрофдагиларни ўзига тортиб, бир-бирлари билан ўзаро оғзаки равишда тортишишган.

Тортишув давомида бирор бир киши тан-жарохати олмаган ва шикастланиш белгилари аниқланмаган.

Мазкур тортишув атрофдаги фуқаролар томонидан уяли алоқа воситаларида видеотасвирга олиниб, ижтимоий тармоқларга чиқариб юборилган.

Хозирда ушбу холат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech