14 Март 2022 йил 694

Ижтимоий тармоқларда "Наманган шаҳар 44 мактаб директори Эгамбердиев Исломжон Арабович диний қатлам вакилларини ҳақоратлайдиган, муқаддас Қуръонни камситувчи ҳамда фуқаролар ўртасида диний низо келтириб чиқаришга сабаб бўлувчи ҳақоратомуз гаплар айтиб мактаб мажлисида чиқиш қилгани айтилмоқда" изоҳи билан тарқалган хабар юзасидан Наманган вилояти ИИБнинг расмий муносабати

И.А. Эгамбердиев 2022 йилнинг 1 март куни Наманган шаҳар ХТБга қарашли мактабда соат 10:30 лар чамасида синфларнинг кунлик давомадини текшириб юрган вақтида, мазкур мактабнинг 10-синф хонасига кирган вақтида, жами 30 нафар ўқувчидан 17 нафари дарсга қатнашаётганлиги, 13 нафари сабабсиз дарсда иштирок этмаётганлиги учун ўқувчилар билан синф раҳбари Имомқулова Нилуфар ҳамда мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари Нурматова Дилбархонлар иштирокида тарбиявий суҳбат ўтказган. Субат жараёнида ўқувчиларнинг дарсга ўз вақтида мактаб формасида келиши, диний либосда дарсда иштирок этмаслик тўғрисида тушунтиришлар берган.

И.А.Эгамбердиев юқоридаги фикрлари билан диний уламолар ҳамда халқ орасида низо чиқариш мақсадида гапирмаганлиги, Конституцияга биноан фуқароларнинг 11 йиллик узулуксиз таълим олишини хоҳлаши, дарс жараёнида ўқувчилар сони кам бўлганлиги сабабли ёшларнинг келажагига бефарқ бўлмаганлиги учун куюниб гапирганлигини маълум қилди.

Ҳозирда И.А.Эгамбердиев томонидан интернет ижтимоий тармоқларида диний низо келтириб чиқаришга сабаб бўлувчи ҳақоратомуз айтган гаплари юзасидан Наманган вилояти ХТБнинг матбуот хизмати орқали “Раддия” бериш чоралари кўрилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech