16 Декабр 2021 йил 633

Ижтимоий тармоқларда “Ички ишларга мурожаат, аҳоли азият чекмоқда, чорани ким белгилайди...” изоҳи билан тарқалган хабар юзасидан Наманган вилояти ИИБнинг расмий муносабати.

2020 йил 21 июнь куни Чортоқ туманида яшовчи Ш.Т. шу туманда яшовчи И.Ж.га тегишли бўлган “Автомашина ювиш шаҳобчаси”да ишлаб юрган вақтида фуқаро А.Р. “Жентра” русумли автомашинасини ювиш учун берганида Ш.Т. “Жентра” русумли автомашинани бошқариб, автомашинани симёғочга уриб,  йўл-транспорт ҳодисаси содир этиши натижасида автомашина шикастланган. Шикастланган автомашинани “Автомашина ювиш шаҳобчаси”  раҳбари И.Ж. таъмирлаб берган.

Шундан сўнг Ш.Т. И.Ж.га пулларни тўлаш учун ўзини номига АТБ Микрокредитбанк Чортоқ филиалидан тикувчиликни ривожлантириш бўйича 21.050.000 сўм кредит олиб, ушбу пулларни И.Ждан бўлган қарзлари эвазига берган.

2021 йил 13 сентябрь куни фуқаро Ш.Т.нинг онаси О.М. туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, унда 2020 апрель ойида И.Ж. Ш.Т.ни номига АТБ Микрокредитбанк Чортоқ филиалидан 21.050.000 сўм ўзини номига 21.153.000 сўм пулларни олиб ҳозирга қадар қайтармаганлигини маълум қилиб, И.Ж.дан пулларини олишда амалий ёрдам беришни сўраб, ариза билан мурожаат қилган.

И.Ж. 2021 йил 22 сентябрь куни соат тахминан 15:30 ларда тумандаги Автомактаб олдида Ш.Т.ни кўриб қолиб, унга “нега онанг билан биргаликда мени ИИБ ходимларига ёзиб бердинг” деб, қўли билан бир маротаба юз қисмига уриб тан жароҳат етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чортоқ туман ИИБ ХПМБ профилактика инспектори томонидан фуқаро Ш.Т.ни баданида тан жароҳатлари бор ёки йўқлигини аниқлаш мақсадида судга-оид тиббий экспертиза тайинланган.

Судга-оид тиббий экспертизанинг 29.09.2021 йилдаги хулосасида фуқаро Ш.Т.нинг баданида тан жароҳатлари аниқланмаганлиги кўрсатилганлигини инобатга олиб, тўпланган ҳужжатлар юзасидан Чортоқ туман ИИБ ХПМБ профилактика инспектори томонидан 02.10.2021 йилда фуқаро И.Ж.нинг ҳаракатларида жиноят ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатларини аниқланмаганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech