13 Апрел 2021 йил 1254

Ижтимоий тармоқларда “Диндорларга қарши қатағон Наманган вилоятида давом этади” изоҳи билан тарқалган хабар юзасидан Наманган вилояти ИИБнинг расмий муносабати

2021 йил 8 апрель куни Янгиқўрғон туманидаги ХТБга қарашли 10-сонли мактаб томонидан туман ИИБга юборилган алоқа хатида, баён қилинишича, унга кўра мактабда аввалига 5 нафар, охирги кунларда
10 нафар қизлар белгиланган тартибдаги мактаб формасини кийиб юриш қоидаларига риоя қилмаётганликлари, уларга бир неча маротаба мактаб формасида, лозим бўлса, оддий рўмол ўраб келишлари тўғрисида тушунтирилганлиги, бироқ, ота-оналар ҳам, қизлар ҳам мактабнинг ички тартиб-қоидаларига риоя қилмаётганликлари маълум қилинган.

Туман ИИБ ҲПБ ХҚМБ катта инспектори томонидан 10 апрель куни ушбу мактабда тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бориш мақсадида 9-10-11-синфлар ўртасида жиноят содир этилишини олдини олиш юзасидан муҳокама йиғилиши ташкил этилган.

Муҳокама давомида алоқа хатида кўрсатилган қизлар билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 август кунги 666-сонли Қарорида
“Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган низомнинг 3-боби (“Таълим муассасаси ўқувчиларини замонавий мактаб формаси билан таъминлаш ва уларга қўйилган талаблар”)га асосан, Ўзбекистонда аҳоли турли миллат ва диний конфессиялар вакилларидан иборатлиги ҳамда мажбурий умумий ўрта таълим дунёвий характерга эгалиги муносабати билан ўқувчиларнинг мактаб формасига турли дин конфессиялари ҳамда субмаданиятларга мансубликни акс эттирувчи элементларни (ҳижоб, кипа, кашая, хоч ва бошқалар) қўшишга йўл қўйилмаслиги ҳақида тушунтирилган.
Суҳбат якунида ўқувчи қизларга рўмол ўрашлари мумкинлиги, бироқ, мактабга белгиланган тартибда кийиниб келишлари тушунтириб ўтилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech