Ижтимоий тармоқларда "Чустда ҳокимлик машиналари дахлсиз деб эълон қилинганми?" изоҳи билан тарқалган хабар юзасидан Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБнинг расмий муносабати.
Ҳозирда давлат рақам белгиси 50 066 DAV (аввалги рақами 50 234 NАА) бўлган Kобалть русумли автомашинасини (фото ва видео) қайд этиш мосламада аниқланган қоидабузарликлари учун белгиланган 17 та жарималар умумий суммаси 7 626 000 сўмни ташкил этади.
Шунингдек, давлат рақам белгиси 50 068 DAV (аввалги рақами 234 ТАА)бўлган Нексия 3 русумли автомашинани (фото ва видео) қайд этиш мосламаларида аниқланган қоидабузарликларига белгиланган 15 та жарималар суммаси 5 302 900 сўм, ҳамда давлат рақам белгиси 50 234 МBА бўлган Траилблазер русумли автомашинанинг (фото ва видео) қайд этиш мосламаларида аниқланган қоидабузарликлари белгиланган 10 та жарима суммаси 7 775 000 сўм эканлигини аниқланиб, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 291-моддаси 3-қисмига кўра қарздорлик тўла ундирилгунга қадар автомашиналар жарима майдонига жойлаштирилди.
Айни пайтда ушбу ишга масъул бўлган инспекторларга нисбатан хизмат текшируви ўтказилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати