Ижтимоий тармоқларда “Чуст ва попдаги хайдовчилик гувохномасини янгилаш учун жудаям катта навбат булиб кетибди мутасадди ташкилотга яна 1та кабул киладиган ишчи жойини яратишларини илтимос килиб коламиз” номли видео мурожаат юзасидан Наманган вилояти ИИБнинг расмий муносабати.
Таъкидлаш жоизки, 23 февраль куни соат 14:00га қадар 225 нафардан зиёд фуқаролар қабул қилинди. Жами 72 та автомототранспорт воситалари рўйхатга олинди ва 163 нафар фуқаролар хайдовчилик гувохномаси учун фотосуратга олинган.
Хайдовчилик гувохномасини алмаштириш санаси март ойининг охиригача этиб белгиланганлиги хақидаги хабарлар сабабли фуқаролар мурожаати ортиб бормоқда. Кунлик мурожаат этиб келган фуқароларнинг хайдовчилик гувохномасини берилган кунига қараб, қўшимча тарзда Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан алмаштириш муддатлари ҳақида тушунчалар бериб борилмоқда. Бундан ташқари мурожаат этувчиларни сонини камайтриш мақсадида қабул вақти соат 07:30дан 20:00 гача ҳамда тушлик вақтида ҳам қабул давом этмоқда.
Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ худудида жойлашган АТБ Агро Банк Поп туман филиалига қарашли 4-сонли махсус кассаси орқали 2022 йил февравль ойида кунлик 350-450 нафар фуқарога хизмат кўрсатилиб келинмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати