Ижтимоий тармоқларда “Бу яна нимаси... бизга ҳамма нарса мумкин” деб номланган видео юзасидан расмий муносабат
Жорий йил 31 июль куни соат 18:00ларда Поп тумани ИИБ ҲПБ профилактика инспектори “Гулистон” МФЙ ҳудудида ўз хизмат вазифасини бажараётган вақтида, шу туманда яшовчи 1971 йилда туғилган Б.Н. спиртли ичимликдан маст ҳолда ўзига тегишли бўлган "Нексия-2" русумли автомашинасини бошқарганлиги аниқланган. Б.Н.нинг ёнида бўлган Поп туманида яшовчи, 1984 йилда туғилган аёл кўчада уятли сўзлар билан жамоат тартибини бузиб ИИБ ходимларини қонуний талабларига бўйсунмай фаол қаршилик кўрсатган, ИИБ ходимлари Б.Н.ни содир этган ҳуқуқбузарлиги бўйича 1-сонли ИИБ биносига олиб келаётган вақтда 1995 йилда туғилган Б.Н.нинг ўғли ҳамда унинг таниши Поп туманида яшовчи, 1993 йилда туғилган фуқаролар ИИБ ходимлари томонидан бошқариб кетилаётган "Нексия-2" русумли автомашинани тўхташга мажбур қилиб, отасини олиб кетилаётганлиги учун ходимларга фаол қаршилик кўрсатиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан бузиб жанжал кўтарган. Профилактика инспектори ҳолат юзасидан унинг маҳалласига ёндош бўлган уч нафар профилактика инспекторларини ёрдамга чақирган.
Профилактика инспекторларига қаршилик кўрсатган фуқаролар Поп туман ИИБга олиб келиниб, уларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда хужжатлар расмийлаштирилган.
Фуқароларни ИИБга олиб бориш жараёнида ҳеч кимга тан жароҳати етказилмаган.
2021 йил 13 августь куни Жиноят ишлари бўйича Поп туман суди томонидан фуқаро Б.Н.нинг автотранспорт машинасини маст ҳолатда бошқарганлиги учун унга нисбатан 1 йил 6 ойга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этиш ва баъзавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баробари миқдорида жарима жазоси тайинланган.
Воқеада иштирок этган бошқа фуқаролар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183, 194-моддаси 1-қисмлари билан малакаланиб, уларнинг ҳар бирларига нисбатан баъзавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида 735.000 сўмдан жарима жазоси тайинланган.
Поп туман ИИБ ҲПБ ТП профилактика инспекторлари томонидан ҳуқуқубузар фуқароларга нисбатан ҳеч қандай ноқонуний харакатлар содир этилмаган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати