4 Август 2021 йил 1199

Ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган “Наманган шаҳридаги 10-оилавий поликлиникада фуқаро шифокорни аямасдан тагига босиб олиб дўппослаётганлиги айтилаётган видео тарқалганлиги” юзасидан Наманган вилояти ИИБнинг расмий маълумоти.

Видео лавҳада юз берган ҳолат бўйича 2021 йил 28 июль куни Наманган шаҳар ИИО ФМБ 2-сон ИИБ навбатчилик қисмига келиб тушган хабар асосида ИИБ ходимлари томонидан воқеа жойига борилиб терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилганида Наманган шаҳар Янгиқурилиш МФЙда жойлашган 10-сонли оила поликлиникасида шифокор бўлиб ишловчи, 1994 йилда туғилган Н.К.ни олдига Наманган шаҳрида яшовчи 1999 йилда туғилган Б.Н. ва акаси 1996 йилда туғилган Г.Н.лар соғлиғи яхши эмаслиги ва тана ҳарорати кўтарилиб кетганлигидан шикоят қилиб тиббий ёрдам сўраб келганлиги, шифокор Н.К. тиббий кўрикни ўтказиб тана ҳарорати кўтарилмаганлигини айтганида, фуқаро 1999 йилда туғилган Б.Н. нотўғри ташхис қўйилди деб жанжал кўтариб шифокорни урганлиги аниқланган.

Шифокорни олган тан жароҳати бўйича судга оид тиббий экспертиза тайинланган бўлиб 2021 йил 4 август кунги хулосасига кўра шифокорга соғлиғини бузилишига сабабчи бўлган енгил тан жароҳати етказилганлиги аниқланган.

Юқоридаги ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатларига киришилган.

 

 Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech