21 Сентябр 2020 йил 576

ИЖ-2715 бетонга урилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди.

Шу йил 20 сентябрь куни соат 11:00 ларда Пунгон-Наманган-Андижон йўлининг 95 км.да, ИЖ-2715 русумли автомашинани бошқариб бораётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўл четидаги бетон тўсиққа урилган. Натижада, автомашинада бўлган йўловчи оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 20 сентябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech